- Ҳур одамни сотиб бўлмайди. Одамлар ўзларининг жоҳилона ишлари ила савобли нарсани ҳам гуноҳга айлантириб олишади. Боласини боқишда қийналган одамга ёрдам бериш савобли иш. Бировнинг боласини менинг болам дейиш катта гуноҳ. Болани сатаман ёки болангни менга сот дейиш жуда ҳам ката гуноҳ. Унинг ўрнига, болани боқишда қийланиб қолибсиз, биз сизга ёрдам берайлик дейиш керак. Ёки иккинчи тараф, бизнинг болаларимиз кўп, сиз болага интиқ экансиз, биз бита боламизни сизларнинг тарбиянгизга берайлик, деса бўлмайдими? Икки оила иноқ бўлиб. Иқтисодий аҳоли яхшиси бошқасига яхшилик қилиб бораверса савоб-ку!