Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазрат "шом оши" хусусида тушунча берсангиз

00:00 / 05.05.2007 | eski savollar | 2491

Ассалому алайкум ҳурматли! Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари! Авваламбор яна бир бор сизнинг қимматли вақтингизни олиб савол йўллаётган биз мусулмон биродарларизни маъзур тутасиз. Ҳазрат сизга бизни сўроққа тутган яна бир неча саволларимиз бор эди. Ҳолис Аллоҳ йўлида шу саволларимизга жавоб берасиз деган умиддамиз. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ барчаларимиздан рози бўлсин!
1-савол: Бозорларда намоз ўқиса бўладими? Ҳали қурилиши битмаган ҳаммомда-чи? 2-савол: Ҳазрат "шом оши" хусусида тушунча берсангиз. Буни динимизда йўқ, бидъат десак, одамлар "ахир у ерда марҳумга савоби тегсин деб қуръон тиловат қилинади-ку. Шунинг учун бориш лозим" дейишаяпти. Ҳазрат сиздан шу ҳақда ҳадисларимиздан намуналар ила жавоб беришингизни илтимос қилиб қолардик. Зеро, улар шунга янада ишонч ҳосил қилишсин.
3-савол: Фарз намозини жамоат билан ўқишга кечикиб келган бошқа бир жамоа ундан олдинги жамоат суннат намозини ўқиётганда (масалан, шом намозининг фарзига кечиккан жамоа суннат ўқилаётганда) фарз намозини овоз чиқариб (яъни жаҳрий) ўқиши мумкинми? Чунончи, бу суннат ўқиётган жамоатга қаттиқ таъсир қилиб, уларни ҳаёлларини чалғитади.
4-савол: Таркибида алкогол суюқлиги бўлган атирларни сепиб юриш мумкинми?
5-савол: Шом намозига яқин нега ухлаш мумкин эмас дейишади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бозорда ва қурилиши битмаган ҳаммомда намоз ўқиса бўлади.
2. Шом оши деган нарса мутлақо динда йўқ нарса. Бундай нарсани қандай қилиб ҳадис билан баён қилиш мумкин бўлади?! Қуръонни ўша бидъатга бормай ўқиб дуо қилса бўлади-ку!
3. Шом намозини жавоат бўлиб ўқигандан имом овозини чиқариб қироат қилиши керак. Бўлмаса, хато бўлади. Суннат ўқиётганларнинг бунга дахли йўқ.
4. Таркибида алкогол бўлмаган атир борми ўзи?!5. Ухлаб қолса, намоз ўтиб кетади.

Топ рейтинг www.uz Openstat