Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёли вафотидан кейинги никоҳ

06:10 / 11.05.2020 | АбуМубина | 2499

Ассалому алайкум! Аёл кишининг эри вафот этса, ёки талоқ олса, маълум бир муддатдан сўнг турмуш қуриши мумкин. Яъни иддасидан кейин. Эркак учунчи? Масалан, бир эркакни 4 аёли бўлса, бир аёли вафот этди ёки бирталоқ қилинди. Эр шу заҳотиёқ, 3 кун ёки 1 хафтада, яна бирон муслима аёлга уйланса бўладими? Ёки у эркак ҳам маълум муддат ўтишини, кутиши шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хотини учта бўлса бирини талоқ қилса, ўрнига уйланиши мумкин. Агар хотини тўртта бўлса биттаси ўлса ўлиши билан орадаги никоҳ бузилади, тўртинчисига уйланиши мумкин. агар талоқ қўйган бўлса, талоқ қўйган хотини билан қўшилган ёки ҳилвати саҳиҳ(алоҳида ёлғиз)да қолишган бўлса талоқ бергач хотиннинг иддаси чиққунича бошқага уйланиши ҳалол бўлмайди. Чунки иддадаги аёл билан никоҳи тўлиқ узилмаган бўлади. Агар ўша талоқ қўйган аёли билан фақат никоҳдан ўтган бўлиб, яқинлик ёки ҳилвати саҳиҳ бўлса ҳам топилмаган бўлса талоқ бергач у аёл иддага ўтирмайди. Шунинг учун ўрнига яна бошқасини олиши мумкин. Албатта бу саволингиз бизни диёрда фаразий бўлса ҳам фиқҳий китобларимиздаги жавоби шу. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat