Ассалому алайкум! Устоз онам ва синглимни қўлимдан келганича рўмолни ўрашларини тушунтириб илтимос қиляпман, лекин буни фойдаси бўлмаяпти. Энди вақт ўтиб тушунтиришларимдан сўнг синглим табарруж холда юриш ёмонлигини билиб хижоб ўрамоқчи бўлса энди ота-онам бунга қаршилик қилишяпти (қиз бола рўмол ўраса одамлар гапиришворади) деб. Энди бу вазиятда нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Бир нарсани тушунинг, “Кун” яъни “Бўл” деса ўша заҳоти бўлиш Аллоҳ таолога хос. Сиз билан биз ўшандай деб бўлмаётганига жаҳл қилишимиз аҳмоқлик. Сиз билан биз амри маъруф қиламиз ва ортидан сабр қиламиз. Гапимизни олмагин учун қўполлик қилмаслигимиз керак. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотга “Сизни зиммангизга етказиб қўйишгина бор холос, бошқа ўринда ҳидоят Аллоҳдан” деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!