Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Зино қарздир дегани, ёхуд - зинокорнинг аёли ва қизи билан ҳам ўша ишни қилишади» деган гап борми?

21:02 / 10.05.2020 | Rasul Jumaniyazov | 4686

Ассалому алайкум! Ушбу 16:46 / 12.11.2018 сана ва вактда фойдаланувчиларнинг бири томонидан «Зино қарздир дегани нима дегани?» деган савол берилган экан. Манба: http://savollar.islom.uz/s/73540 Бу саволга Сиз томонингиздан куйидагича жавоб берилган экан: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: - Ва алайкум ассалом! Зинокорнинг аёли ва қизи билан ҳам ўша ишни қилишади дегани. Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади: وَجَزَاء سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا 40. Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Валлоҳу аълам! Мана бу https://islom.uz/maqola/9078 манбада хам худди шу савол ва худди шу жавоб келтирилган экан. Менинг билишимча, юкоридаги оят Куръони Карим нинг 42-чи сураси булган «Шууро» сурасининг 40-чи оятида касос хакида айтилган. Буни мен тафсир.ру сайти оркали билдим. Манба: http://tafsir.ru/ayat/42-40/ Айтмокчиманки, «Шууро» сурасининг юкоридаги 40-чи оятида умуман зино хакида айтилмаган. Сиздан сураётган саволим шундан иборатки – «Зино қарздир дегани - бу зинокорнинг аёли ва қизи билан ҳам ўша ишни қилишади дегани» деган гап кайси оятда ёки кайси сахих хадисда исбот далили хужжати билан келтирилган? Илтимос, агар шу гап хакикатан шариатда бор гап булса, буни исбот далил хужжатлар билан асослаб изохлаб берсангиз. Лекин менинг фикри ожизимча, юкоридаги жавобда келтирилган «Шууро» сурасининг 40-чи ояти бу нарсага хужжат була олмаса керак. Чунки ушбу оят касос хакида келган экан. Илтимос, менинг саволимни эътиборсиз колдирмасдан батафсил далил хужжатлар билан жавоб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз оятни аввали ва кейингисига улаб маъно олибсиз. Ўша оятни ўзини бир қоида сифатида олингда. Сиз ўйлагандан кенгроқ ва каттароқ маънони англатади. Масалан Аллоҳ таоло "Моида" сураси иккинчи оятидаги “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг нишоналарини, ҳаром ойни, ҳадйини, осилган белгиларни ва Роббларидан фазл ва розилик тилаб, Байтул Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг. Эҳромдан чиқиб, ҳалол бўлсангиз, ов қилаверинг. Масжидул Ҳаромдан тўсгани учун бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз уларга тажовузкорлик қилишингизга олиб бормасин. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир” деб марҳамат қилади. Ушбу оятдаги “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” оятини фақат юқоридаги ҳолатгагина боғлаб қўйсангиз бу Қуръонни жуда тор маънони ифода қилувчи ҳолга келтириб қўйган бўласиз. Агар сиз шу жумлаларни ўзини бутун бир қоида қилиб олсангиз ҳар бир ҳолатга тушади. Биз ҳар куни Қуръон ўқисакда уни маъноларини тўлиқ тушуна олмаслигимизнинг сабабларидан бири ҳам шудир. Фақат оятларни юқоридаги ёки ўзидан кейингиларга боғлаб қўямиз. Аслида ҳар бир оят балки ҳар бир сўз, калима бутун бир маънони ифода қилади. Агар бир ҳар бир калимани олиб уни чексиз денгиз эканлигини ҳис қилиб унга шўнғишни билганимизда эди, Қуръонни энг аввалида келтирилган “Зааликал китааб” яъни “Мана шу энг мукаммал ҳақиқий китоб” деган маънони ҳис қилган бўлар эдик. Бир вақтлар боболари динга қаршилик қилганларнинг набираси, келгусидаги зурриёдлари минглаб одамларни тўплаб олиб ҳамманинг қаршисида чўмиладиган кийимда рақсга тушаётганини кўрмаяпсизми? Уни фаҳр деб билиб аслида ўта бир шармандали расво иш эканлигини тушунмаётганларини кўрмаяпсизми? Зино қилиб беваларни ҳожатини чиқариб юрибмизда деяётганлар ҳам қизлари, набиралари никоҳсиз туғиб қўяётганларини эшитмаяпсизми? Ўша туғиб қўяётганлар ёки туғмасидан боласини дори билан ёки бўғиб ўлдираётганлар тўғри тарбия берган оталарнинг фарзанди деб ўйлайсизми? Тўғри вақтида тўхтаб, тавба қилиб, ҳидоятни танлаб, намозни бошлаб фарзандларини солиҳ тарбиялашга ҳаракат қилганлар Аллоҳнинг фазлидан ҳеч қачон маҳрум бўлмайди. Баъзи бирлар фарзанди расво ишларни қилса ҳам ўзини қарзини тўлаётганини ҳис қилолмайди. Баъзи бирлар эса мабодо бегона одам аёлининг юзига тикилиб қараб қолса, қалбига ништар урилгандек азобланиб “бу қайсидир бир қарзимни эвазимикин” деб тавбага шошилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat