Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳурматли устоз, аввалам бор сизни ва оила аъзоларингизни Қурбон ҳайити билан муборакбод этамиз. Динимиз йўлида қилаётган сайи-ҳаракатларизни, хизматларизни Аллоҳ юксак мукофотласин. Охиратда сизни, ўстириб катта қилган ота-онангизни ва оила аъзоларингизни юқори мартабада тирилишни таъминласин. Гўзал динимизни бизга чиройли ва осон қилиб тушинтираётганингиз учун сизга ғойибона муридларингиз номидан ташаккур билдирмоқчимиз. Аллоҳ сизни барча мусулмонлар бахти учун соғ-омон қилсин. Яна кўп йиллар давомида тинчликда, хотиржамликда халқимизга Ислом нурини таратиб боришни Аллоҳнинг ўзи насиб қилсин.