Ассалому алайкум! Бир бандани Аллоҳ учун ёмон кўриш дейилганда ғайридин ёки дини йўқ инсонларни ёмон кўриш назарда тутилганми?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Аллоҳ Қуръон каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида баъзи бир ишларни ёмон кўришларини баён қилганлар. Ўша иш кимда топилса зотини эмас ўша ишни ўзини ёмон кўришга буюрилганмиз. Валлоҳу аълам!