Ассалому алайкум! Тақвоимни нима оширади нима юксалтиради? нима қилай айтинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирдингми мустақим "Истиқомад" турғил деганлар. Истиқомаднинг 10 та шартига роя қилишни бошладим Алҳамдулиллах! Лекин амалга яраша тақво кераклигини тушуняпман. Шунинг учун нимақилай тақвони қанақа қилиб оширади?
– Ва алайкум ассалом! Тақво дегани сақланиш дегани. У уч турга бўлинади, биринчиси иймон келтириб абадий дўзахда қолишдан сақланиш бўлади. Иккинчиси шариатда ҳаром қилинган ва гуноҳ бўлган ишлардан сақланиш бўлади. Буни қилганлар қабр азоби, охиратдаги азоблардан сақланиб қоладилар. Учинчиси шубҳали нарсалардан сақланиш. Бу сақланиш ҳисобсиз жаннатга кириш ва жаннатда юқори мақомларда бўлишга сабаб бўлади. Сизга қолган нарсалар сақланадиган нарсаларингиз нимадан иборат эканлигини ўрганиш ва унга амал қилишдир. Қайси касб эгаси бўлсангиз албатта уни ҳам ўзига яраша ҳаром ва шубҳали тарафлари бор. Валлоҳу аълам!