Ассалому алайкум! Мен бир оила ҳақида эшитдим. У оила эҳтиёжманд экан. 13 та боласи бор экан. Фақат у оила христиан динида. Ўзим фойдаланмаётган кийимларни бермоқчийдим, ён атрофимда эҳтиёжманд мусулмон оилани билмайман. Шу христиан оиласига эҳсон қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Сиз уларга янада кўпроқ эҳсон қилишингиз керак. Шунда сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тирилтирган бўласиз. Қалбларни улфат қилиш учун улкан қадам қўйган бўласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларни улфат қилиш учун мусулмон бўлмаган баъзи бир кишиларга юзталаб туя берганлар. Закот ва садақаи фитр бундан мустасно. Уни мусулмон инсонга бериши шарт. Валлоҳу аълам!