Мен арабча ўқишни билмайман. Иншоаллоҳ Рамазонда ўрганишга аҳд қилдим. Арабчани ўзимдан ёши анча катта аёлдан ўргансам бўладими? Арабчани биладиган эркак танишларим бор лекин уларни мен учун вақти йўқ. Ҳазрат дуо қилинг қуръонни бемалол, тажвид билан ўқийдиган бўлай.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аёл номаҳрам бўлса, ёлғиз қолиб бўлмайди. Бировнинг иштирокида дарс олиш керак бўлади.