Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд учун Қуръон ўқиш

14:10 / 17.05.2023 | Ziyoda | 442

Ассалому алайкум! Аёл ҳомиладорлик вақтида Қуръон ўқиса ва эшитса фарзандга жуда фойдали деб эшитган эдим. Мен тажвид қоидаларини унчалик мукаммал билмайман, аммо Аллоҳ қодир қилганича баъзи сураларни ўқийман, агар мен ҳам ҳомиладорлик вақтимда Қуръон ўқисам тажвид қоидаларини тўлиқ билмаганим учун албатта хатоларим бўлади, бу фарзандимга зарарли эмасми, ёки бу пайт фақат эшитганим афзалми Қуръон ўқишдан кўра?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Зарарли эмас. Оятларнинг маъноларини бузадиган даражада хато қилиб, ҳарфлар махражларини чалкаштириб юбормаётган бўлсангиз бўлди. Агар шундай бўлса дарҳол қироатингизни тўғирлаб олинг. Акс ҳолда намозларингизда путур етади. Ҳозирда Қуръони Каримни тўғри ўқишни ўрганиш муаммо эмас. Юртимизда фаолият олиб бораётган Қуръони Карим ва тажвид курсларига ёзилиб бемалол таълим олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat