Ассалому алайкум! Аёллар таровеҳ 4 ракат ўқиса 20ракат савоби бериларкан. Бу гап тўғрими? Агар аёллар таровеҳ ўқишмаса гуноҳкор бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўқишмаса гуноҳкор бўлади. Имкон қадар ўқишлари керак, қанча ўқишга қодир бўлсалар шунча ўқишлари керак. 20 ракъат ўқий олмайман деб буткул ўқишни йиғиштириб қўймасинлар. Валлоҳу аълам!