Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен ҳам закот бераманми

16:29 / 13 май | Biloldin | 449

Ассалому алайкум! Ёшим 25да оилада катта фарзандман отам оламдан ўтган 3 та укам бор. Закот беришим керакми ёки етимлар закот бермайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Халқимизда нотўғри тушунча бор. Инсоннинг етимлиги ўғил болалар тушида булғангунича, қизлар ҳайз кўргунича бўлади. Бу таҳминан 12-13 ёшлардир. У ёшга етгач инсон етимликдан чиқади. Акс ҳолда ҳамма ота-онаси ўлганлар 70 ёшга кирсалар ҳам етим бўлиб қолавериши керак бўлиб қолади. Шахсий мулкингиз нисобга етган бўлса закот беришингиз фарз. Ўз укангизга беришингиз ҳам мумкин. ўртада топган бўлсанглар укангизга беришингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat