– Ва алайкум ассалом! 1). Бу нарсалар динга тегишли эмас. Шариатимизда руқия оятларини ўқиб дам солиш бор.
2). Қуйида келтирилган ривоятлар саҳиҳ. 72та аёл бўлади деган ривоятлар эса санади заиф. Саҳиҳ ҳадисларда жаннатдаги аёллар ҳақида қуйидагича келган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَوَّلُ زُمْرَةٍ تَلِجُ الْجَنَّةَ صُورَتُهُمْ عَلَى صُورَةِ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ، لَا يَبْصُقُونَ فِيهَا وَلَا يَمْتَخِطُونَ وَلَا يَتَغَوَّطُونَ، آنِيَتُهُمْ فِيهَا الذَّهَبُ، أَمْشَاطُهُمْ مِنَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَمَجَامِرُهُمُ الْأَلُوَّةُ، وَرَشْحُهُمُ الْمِسْكُ، وَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمْ زَوْجَتَانِ، يُرَى مُخُّ سُوقِهِمَا مِنْ وَرَاءِ اللَّحْمِ، مِنَ الْحُسْنِ، لَا اخْتِلَافَ بَيْنَهُمْ وَلَا تَبَاغُضَ، قُلُوبُهُمْ قَلْبٌ وَاحِدٌ، يُسَبِّحُونَ اللهَ بُكْرَةً وَعَشِيًّا
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатга кирадиган биринчи жамоанинг кўриниши ой тўлган кечадаги тўлин ойдек бўлади. Улар у ерда тупуришмайди ҳам, бурун ҳам қоқишмайди, қазои ҳожат ҳам қилишмайди. У ерда уларнинг идишлари тилла, тароқлари тиллаю кумушдан, тутатқиси алувва,* терлари эса мушк бўлади. Ҳар бирларининг иккитадан жуфти ҳалоли бўлиб, гўзалликларидан гўшт тагидан болдирларининг илиги кўриниб туради.* (Аҳли жаннатнинг) ўрталарида ихтилоф ҳам, бир бирини ёмон кўриш ҳам йўқ. Қалблари бир қалбдек. Эртаю кеч Аллоҳга тасбеҳ айтишади».
* Алувва – хушбўйлик. «Улувва» ҳам дейилади.
* Бу ерда жаннат ҳурларининг гўзаллиги, хусусан, баданининг нақадар мусаффолиги васф қилинмоқда. Имом Термизий келтирган ривоятда «Болдирининг оқлиги етмиш қават кийим остидан ҳам кўринади...» деб ҳам тасвирланган.
عَنْ أَبِي بَكْرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ قَيْسٍ، عَنْ أَبِيهِ: رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ فِي الْجَنَّةِ خَيْمَةً مِنْ لُؤْلُؤَةٍ مُجَوَّفَةٍ، عَرْضُهَا سِتُّونَ مِيلًا، فِي كُلِّ زَاوِيَةٍ مِنْهَا أَهْلٌ، مَا يَرَوْنَ الْآخَرِينَ يَطُوفُ عَلَيْهِمُ الْمُؤْمِنُونَ
وَجَنَّتَانِ مِنْ فِضَّةٍ آنِيَتُهُمَا وَمَا فِيهِمَا، وَجَنَّتَانِ مِنْ كَذَا آنِيَتُهُمَا وَمَا فِيهِمَا، وَمَا بَيْنَ الْقَوْمِ وَبَيْنَ أَنْ يَنْظُرُوا إِلَى رَبِّهِمْ إِلَّا رِدَاءُ الْكِبْرِ عَلَى وَجْهِهِ فِي جَنَّةِ عَدْنٍ
Абу Бакр ибн Абдуллоҳ ибн Қайс отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатда ичи ғовак марвариддан чодир бор. Унинг эни олтмиш мил. Ҳар бир бурчагида бир аҳл бор бўлиб, наригиларини кўрмайдилар. Мўмин уларни айланиб чиқади.
Икки жаннат кумушдандир. Идишлари ҳам, ичларидаги нарсалари ҳам. Икки жаннат фалон нарсадандир. Идишлари ҳам, ичларидаги нарсалари ҳам. Адн жаннатида одамлар билан уларнинг ўз Роббларига назар солишлари орасида У Зотнинг Юзидаги кибриёлик ридосидан бошқа нарса бўлмайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!