Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллақачон талоқ тушиб бўлган

06:22 / 13.05.2020 | Dilafro'z | 2046

Ассалому алайкум! Ота-онамни оила қуришганига 20йил бўлган. Улар шу вақтга қадар тинч ва аҳил яшашган, аммо охирги 2 йил давомида улар ўртасида жуда катта келишмовчиликлар ва можаролар бўлиб ўтди. Ҳаттоки бир-бирининг жонига ҳам зиён беришмоқчи бўлди, аммо биз буни тўхтатдик. Бу ҳолатлардан кейин онам икки бора бобомларникига ҳам кетиб қолди. Бобом отам билан гаплашсалар мен қизингиз билан яшамайман деди. Шундай бўлса ҳам онам оиласини сақлаб қолиши учун уйга қайди. Отам онамни ҳар доим ҳароми деб ҳақорат қилади. Акам бир неча бора отамга унақа демаслигини талоқ тушади деб тушунтирди, шунда отам аллақачон талоқ тушиб бўлган деб айтди. Биз отамни олиб яқин масжид имомидан шу масала ҳақида маслаҳат олишимиз мумкин, лекин отам имомларга гапларида унчалилк ишонмайди ва уларининг нимани билади деб айтади. Ундан ташқари бу масалани ҳал қилгани бормайди ҳам яъни талоқ тушган ёки йўқилигини? Отам бошқага уйланаман деб бизга кўп бора айтди. Ҳозир битта уйда яшамоқда ҳеч бир бири билан гаплашмай баъзи вақтлар жанжал ҳам бўлиб қолади. Мен иккаласини ҳам ажратишга ҳаракат қиламан. Ҳароми деб айтса талоқ тушадими? Агар талоқ тушган бўлса иккаласини бир уйда яхшаши тўғрими? Биз фарзандлар нима қилашимиз керак бу ҳолатда иккаласига ҳам яхши бўлиши учун? Аллоҳ барчамизни қилган гуноҳлармизни кечирсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Аллақачон талоқ тушиб бўлган” деган бўлса талоқ тушган бўлади. Шу гапни айтганидан кейин онангиз уч ҳайз кўриб покланган бўлса бир бирларига бегона ҳисобланади. Ҳароми дейиш кўпроқ валади зиносан, яъни зинода туғилгансан деганга ишлатилади. Менга ҳаромсан деса талоқ тушади. Никоҳдан мақсад маҳр олиш эмас, балки асосий мақсад ўзаро алоқа боғлаш ва ҳузурланишдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat