Ассалому алайкум! Мен хар куни ишдан қайтаётганимда йўналишли таксиларга чиқаман. Мен чиққан машинада бошқа йўловчилар хам бўлади. Машинага чиқишдан аввал хайдовчига катта йўлдан 100 метр ичкарига ташлаб қўйишини сўрайман. У хам рози бўлади. Агар хайдовчи билан келишувимизга кўра мени ичкарироққа ташлаб қўйса машинада ўтирган бошқа йуловчиларга малол келиб уларни хаққини еган бўлиб қолмайманми? Чунки улар хам машинада мени ташлаб қўйишга боришга мажбур бўлиб қолишади хам вақтлари кетади. Бу бировни хаққини ейиш бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Қолган йўловчилардан розилигини олиб қўйинг. 100 метрга қийинчиликсиз билан борадиган бўлсангиз ундай қилманг. Ҳақиқатан бирор бир узрингиз бўлса халқимиз узрни қабул қиладиган халқ. Валлоҳу аълам!