Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳларни эслаб иккиланиш

16:11 / 17.05.2020 | Farruh | 2277

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқий бошлаганимга салкам 2 йил бўлди. Бироқ фақат Бомдодни ўқир эдим. 5 вақт бошлаганимга 1 хафтадан ошди. Афсус буни кеч тушиниб етдим. Худо хохласа энди намозларини қазосини ўқимоқчиман. Шу пайтгача бирор мартта рўза хам тутмаганман. Худо хохласа уларни хам қазосини тутмоқчиман. Яқинда гунохларим хақида ўйлаб қолдим. Олдин кўп ғийбат қилган эканман. Буни шу инсонлардан узр сўраб камайтиряпман. Ёлғон хам гапрганман. Минг афсус тил зиноси хам қилганман. Бунга товба қилганман. Айрим намозларимни хушу билан ўқимаганман. Улар қабул бўлдимикан ёки Аллоҳ бу гунохларимни рўзанинг охирида кечириб юборармикан? Базан жамоа бўлиб Аллоҳни зикр қилганда, қадр кечасида Аллоҳ таоло гунохларни кечиришини ўйлаб енгил тортаман. Аммо гунохларимни ўйласам иккиланаман. Яқинда яна бир хис пайдо бўлди. Аллоҳ шунча гунохим бўлиб мени қандай севсин деб ўйлаб қолдим. Бу васваса эканини биламан, лекин бундан қандай қутилишни билмайман. Кеча эса бир хадис эштиб қолгандим. Уни эштгандан сўнг савоб амалларим кўзимга умуман кўринмай қолди. Ёки мен хадисни тушунмаганманми. Илтимос шархлаб берсангиз. Ибн Можа ва бошқалар Саввон розиАллоҳу анхудан ривоят қилинади: "Пайғамбар Алайхиссалом айтдилар:" Мен умматларим ичида бир тоифани биламан, улар қиёматда Тахома тоғидан оппоқ улкан хасанотлар олиб келишади. Лекин Аллоҳ таоло уларни тўзғитилган чанг тўзонга айлантириб юборади" -"Ё Расулуллоҳ уларни бизга васф этинг. Токи ўзимиз билмаган холда улардан бўлиб қолмайлик"- деди Саввон розияллоҳу анху Пайғамбаримиз живоб бердилар: "улар ўз биродарларингиз, шакли шамоили сизлардек, тунги намоздан сиз каби уларнинг хам насибаси бор. Лекин улар хилватда қолганда Аллоҳ харом қилган худудларни бузиб ўтадилар. Улар хилватда қолганда харом иш қиладилар. Аллоҳ уларни тузгитилган чанг тўзонга айлантириб юборади. Мен буни эштгандан сўнг қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Чунки олдин шундай иш қилганман. Нимани маслахат берасиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тобеъинлардан Зозон деган бир киши сиз каби ёшлик пайтида ўша даврни мусиқа асбоби ҳисобланган чўпларни бир бирига уриштириб қўшиқ айтар, ножоиз ва ношаръий ишларга булғанган эди. “Сияру аъламуннубалаа” китобида у киши ҳақларида зикр қилинган. Бир куни Зозон қўшиқ айтиб турганида олдиларидан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўтиб қолдилар ва уни овозини эшитиб “Қани энди шу овоз билан Қуръон ўқилса эди” дедилар. Аллоҳ таоло бу сўзни Зозоннинг қулоғига етказди. Зозон ўша заҳоти қўшиқ айтишни тўхтатиб, “Бу ким” деб сўради. Ёнидагилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли саҳобаси Абдуллоҳ ибн Масъуд деб жавоб беришди. Зозон ўша заҳоти қўлидаги асбобни синдириб югуриб бориб оёқларига маҳкам ёпишиб “Мени бу ботқоқликдан олиб чиқинг, менга тавбани ўргатинг” деб йиғлаб туриб олди. Уни кўриб Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳам ҳўнграб йиғлаб юбордилар. Ёнида турганлар “Бу йигитчани йиғлаганини тушундик, сиз нимага йиғлаяпсиз” дейишган эди, “Тавба қилувчи Аллоҳнинг ҳабибидир. Аллоҳнинг суюкли кишиси йиғлаганда нега мен йиғламай” дедилар. Заиф санад билан “Аллоҳ таоло тавба қилувчи йигитни жуда жуда яхши кўради” деган ҳадис бор. Абдуллоҳ ибн Масъуд шуни ирода қилган бўлсалар керак. Ўша тавба қилган Зозон кейинчалик Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг етук шогирдларидан бўлди, умрининг охиригача минглаб шогирдлар чиқарди. Бизгача етиб келаётган илм силсиласининг олтин занжирнинг бир бўлаги бўлдилар. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Ушбу воқеъадан шуни тушинамизки, гап гуноҳ қилишда эмас, қайси гуноҳни қилишда ҳам эмас, балки ўша гуноҳдан таваба қилишдадир. Аллоҳ таоло баъзи бир бандаларини ҳаммани ичидан Ўзига тортиб суғириб олади. Буни жазб қилиш дейилади. Буни ирода қилганда юқоридаги воқеъадаги Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзларини Зозоннинг қулоғига етказиб қўйгандек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини яна кимларнидир қалбига солиб қўяди. Буни ғанимат билиш керак. Бундай ҳолатда биргина иш, астойдил тавба қилиб, Аллоҳнинг ҳабибига айланиш керак. Сиз тушган ҳолат тушкунлик ҳолати эмас, Аллоҳ сизни инсонлар ичидан жазб қилганлигининг аломатидир. Ким шу ҳолатга тушган бўлса ҳам муборак бўлсин, қадрласин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat