Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳи кабира

09:50 / 25.12.2021 | Zuhriddin | 1302

Ассалому алайкум! Ман намоз ўқийман, негадир қазо кўп қиламан вақтда ўқиёлмиман тилимда бор амал қилалмиман иймоним жуда суст нима маслаҳат берасиз? Гуноҳим кўп тушкунликка тушиб қоламан сиқилиб бу йўлдан қандай чиқиб кетай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз диннинг устунидир. Қиёмат куни энг биринчи бўлиб сўраладиган амалдир. Агар бундан яхши ўтса қолганлари ҳам яхши бўлади. Агар нуқсонли, ёки умуман ўқимаган бўлса аҳволи тангдир. Сиз намозни доим жамоат билан масжидда ўз вақтида ўқишга интилинг. Бомдод ва хуфтон намозларига алоҳила эҳтимом қилинг. Жамоат билан намоз ўқишда кишининг руҳиятиги катта таъсирлар бор. Қазо намозларни ҳам барчасини етказиб олинг. Гуноҳишлардан тийилиш учун Аллоҳ таолодан сидқи-дилдан сўранг. У зот қалбингиздаги ўзига бўлган муҳаббат, гуноҳга бўлган нафрат, нафси олдида ожизлик ҳиссини кўрса албатта бундан қутқаради. Гуноҳларингизнинг кўплиги сизни ноумидликка туширмасин. Аллоҳ таоло тавбаи насуҳ қилган бандасининг барча гуноҳларини кечиради, магарам ширк келтирмаса бас.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ لَمْ تُذْنِبُوا لَذَهَبَ اللهُ بِكُمْ وَلَجَاءَ بِقَوْمٍ يُذْنِبُونَ فَيَسْتَغْفِرُونَ اللهَ فَيَغْفِرُ لَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас. Зотан, Аллоҳ таоло инсон зотининг фаришта бўлишини исатаган эмас. Фаришталаргина гуноҳ қилмайдиган маъсум бандалардир.  Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди. Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим. Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг афв ва мағфирати намоён бўлади.
Аммо зинҳор-базинҳор ушбу ҳадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак. Бу ҳадисда инсон зоти маъсумликни даъво қилиши дуруст эмаслиги, гуноҳ содир этиши табиатида борлигини тан олиши лозимлиги баён қилинмоқда. Шу билан бирга, бандадан гуноҳ содир бўлганда ноумид бўлмасдан, тавбага шошилиши зарурлиги уқтирилмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat