Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вафот этган одамнинг буюмлари

16:12 / 17 май | Muhammadamin | 319

Ассалому алайкум! Татар миллатига мансуб қўшнимиз дунёдан ўтиб қолдилар. Яқин қариндошларидан фақат етим қолган эгизак набиралари бор вояга етмаган улар Россияда бувиси билан туради. Ўзбекистонда ҳам узоқроқ қариндошлари бўлса керак. Қўшнимиз билан опамуллом жудаям яқин эдилар. Касал ётган вақтида анча вақт қараб юрдилар. Опамуллом вақтинча биз билан яшаб турардилар. Қўшнимиз вафотидан кейин айрим қўшнилар сотиб олиш бохонасида ўша инсонни нарсаларини бўлишиб олишди. Айрим сотиб олинган нарсаларни пулини опамуллом йиғгандилар. Опамуллом ҳам уйимизга бир талай нарсаларни олиб келди. Сотиб олмаганини биламан. Ўз уйига кўчиб кетаётганда менга ўша олиб келган нарсаларини ичидан бир идишни ташлаб кетганлар. Янги келин бўлганим учун уйдаги нарсаларни қайси ўзимизники қайси ўша инсонники ҳаммасини билмиман тўғриси. Олдин бу нарсаларни тушунмасдим Аллоҳ ҳидоят бериб савоб гуноҳни фарқига боряпман. Шу идиш ўша етим қолган болаларни ҳаққи бўлса ман уни нима қилай. Эхтиёжим бўлса сотиб олсам пулини кимгадир шу вафот этган инсонни номидан эҳсон қилса бўладими? Опамулломни ўша вафот этган қўшнидан катта қарзи ҳам бориди қачондир етим набираларига қайтариб бераман дейдилар. Агар ман ўша идишни пулини опамулломга берсам бўладими ўша қарзига қўшиб болаларга қайтарса. Лекин қачон қайтаради билмиман. Уйимиздаги ман билмайдиган бошқаларни нарсаси бўлса ишлатиб юрсам гуноҳкор бўламанми? Билганим ўша идиш. Мажбур бўлганим учун ишлатиб турибман. Шароитим бўлиши билан янгисини олиш ниятим бор. Илтимос манга тўғри йўл кўрсатинг нима қилай. Бировни ҳаққидан қўрқаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Етимнинг молидан эҳтиёт бўлинг. Бирор тангасини ҳам аралаштирманг. Қандай қилиб бўлса ҳам зиммангиздан соқит қилинг, пулини тўламагунингизча идишини ҳам ишлатманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat