Ассалому алайкум! Мени яқин қариндошларим яқинда намоз ўқишни ўрганишяпти, иншаАллоҳ ўқимоқчи(аёл) киши даволаняпти сийдик ичиш орқали. Нажасни ичиб намоз ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиса бўлади, ўқиши ҳам шарт. Сийдик ичиш шаръан ҳаром амал, тийилиши керак. Валлоҳу аълам!