Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда саф ҳақида

00:00 / 23.12.2007 | eski savollar | 3559
Ассалому алайкум. 1.Меннинг тесбеҳимнинг тошларида "Муҳаммад"ва "Аллоҳ" сўзлари арабча ёзилган.Уни доим ўзим билан олиб юраман. Бир биродарим бу тасбеҳни ёнида олиб юриб бўлмайди, чунки уни чўнтагинга солиб ҳожатхонага кирасан-ку деди. Шу ростми? 2.Бизнинг масжидда сафга умуман эътибор берилмайди. Бошқа масжидларда намоз ўқисам, у ерда ё имом ёки суфи сафларни текислашни ва орада очиқ жой қолмаслиги кераклигини айтади. Бизда эса на имом на суфи айтади. Шунинг учун олдинги сафлардаги оксоқоллар оралари очиқ ҳолда ўқишади. Уларни орасига суқилиб киришга ёшларни ҳаддимиз сиғмайди. Ва бомдод намозида масжидимизга одам сиғмай кетади. Олдин келганлар олдинги сафда намоз бошлангунча жойни эгаллаб чордона қуриб ўтиришади ва кўпчилик ташқарида бошқа хонада ўқишади.Илтимос,сафни текислаб, зичлашиб ўқиш шартми? Шарт бўлса оят ёки ҳадислардан далиллар берсангиз. Мен уларни масжидга плакат қилиб илиб қўймокчиман. Жойни эгаллаб чордона қуриб ўтириш ҳақида хам.Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Рост.2. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари биринчи сафларни тўлатувчиларга саловот айтадилар. Аллоҳ таоло учун банда сафнинг тўлғизиш учун босган қадамдан кўра маҳбуброқ қадам йўқдир», дедилар».Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларида ортга тисарилиш кўрдилар ва уларга: «Олдинга келинглар! Менга етишиб туринглар! Сиздан кейингилар сизга етишиб турсинлар, ҳадеб ортга тисарилаверганларни Аллоҳ ортга суриб қўяди», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat