Ассалому алайкум! Намозларни қошиб ўқиш мумкинми? Олдиндан ўқий олмаслигимни билсам. Масалан Шом вақти поезд ёки самолётда бўлишимни билсам Аср вақти Шомни ҳам қўшиб ўқишим мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Вақти кирмаган намозни ўқиш жоиз эмас. Мабодо ўқилса, вақти кирганидан кейин қайта ўқиш фарз бўлади. Сиз айтган ҳолатда аср билан шомни ҳам қилиш қўшиб ўқиш шариатда мумкин эмас. Бошқа мазҳабларда сафарда намозни жам қилиб қўшиб ўқиш бор, лекин улар ҳам аср билан шомни жам қилишмайди. Валлоҳу аълам!