Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат масаласида

21:49 / 18.11.2022 | SOBIR | 1403

Ассалому алайкум! Менинг бир танишим тахорат қилгандан сўнг ел чиқарса ва бавл қилса қайтадан тахорат олмасдан намоз ўқишини айтди. Мен хам бугун пешин вақтида тахорат олдим ва пешин, аср ва шомни ўқидим кейин хуфтон вақтигача чидолмасдан бавл қилдим ва хуфтон билан витрни ўқидим. Бир домлани маърузасини эшитдим. У киши бавл қилганда танга юзичалик ёйилиб кетмаса тахорат қилмаса хам бўлади деган экан. Мен шу сўзларга амал қилдим. Лекин юз, қўл, оёқларни ювмадим. Кунлар совиб қолди шундай намоз ўқишимиз дурустми ёки юз, қўлларни ювмаганим учун қазосини ўқийманми? 2) бурун ва тамоғимда шамоллаш бор. Тахорат қилганимдан сўнг бурним битиб, қоқсам йиринг тушяпди. Бурним тузалгунга қадар ачитмасдан номига ювсам бўладими? 3) Дадамни оёғи оғрийди. Эрталаб бомдод ўқийдилар. Дадамнинг оёғи учун тахоратни енгилини ўргатсаларингиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Домлани гапларини нотўғри тушунган кўринасиз. Аҳли илм бундай гап айтган бўлиши мумкин эмас. Чунки бавл қилганда таҳорат синиши ва намоз ўқиш учун қайта таҳорат олиш лозимлиги борасида ихтилоф йўқ. Ўша домла бавлдан сўнг закарни қайси ҳолатда ювиш шарт ва қайси ҳолатда ювиш шарт эмаслиги ҳақида гапирган, сиз эса уни таҳорат деб тушунган бўлсангиз керак. Шунга кўра, агар сиз бавлдан сўнг таҳорат олмай намоз ўқиган бўлсангиз ўша намозингиз дуруст бўлмаган. Шу тарзда ўқиган барча фарз намозларингизнинг қазосини ўқинг.

2). Таҳоратда бурунни ачиштириш шарт эмас. Бурнингиз тузалгунга қадар уни муболаға қилмай ювиб тураверинг.

3). Илиқ сувда таҳорат олиб сўнгра маҳси кийиб олсалар ва уни ечмай юрсалар, кейинги таҳорат вақтида уни ечиб оёқ ювишни ўрнига маҳсининг устига масҳ тортаверадилар. Киши маҳсини кийгач, таҳорати сингандан бошлаб 24 соат ичида унга масҳ тортиб юриш жоиз. Мусофир эса 72 соат масҳ тортиб юриши жоиз. Валлоҳу аълам!

Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/363

Топ рейтинг www.uz Openstat