Ассалому алайкум! Устозлар ёшим 20 да. Мен улуғларнинг ҳаётини оз-моз ўгандим: саҳобалар, тобеинлар, таба тобеинлар, мазҳаббоши имомлар ва ҳоказо. Уларнинг ичида баъзилари дунёдан, давлатманд бой бўлишдан қочишган. Бунга расулуллоҳнинг (с.а.в.) мусулмон одам сайёҳга ўхшаб камгина ўзига керакли бўлган нарсаларнигина олиб бу дунёда яшаши керак қабилидаги ҳадисларини мисол келтиришган. Масалан Абу Дардо р.а. нинг ҳаётлари. Ваҳоланки улар улуғ саҳобалар. Энди эса имом Абу Ҳанифа ёки Имом Моликни ҳаётларига қарасам, улар ўзига тўқ бўлишган, дунёлари қалбларида эмас қўлларида бўлган. Бу уларнинг улуғ имом бўлишларидан тўсмаган. Мен ҳар хил вазиятда ҳар хил фикрда яшаяпман шу тўғрида. Яъни мен касбларнинг яхшисини танлаб бой бўлишим керак, мусулмонларга ёрдам бераман, оиламга аёлимга ота онамга яхши шароит қилиб бераман деб ният қиламан. Баъзида эса тескариси, озимга етарлиси бўлса болди, деб фақирона ҳаётни кўзлайман. (Бу балки бой бўлиш учун Ортиқча меҳнат-машаққатдан қўрққанлигим дангасалигимдандур). Саволим шуки бу борада Аллоҳга, тақвога яқинроқ ақидам қандай бўлишим керак? Бойлик ёки оддийлик (фақирлик) , (Аллоҳ беради ризқни, ҳаракат инсондан ақидасига ишонган ҳолда) у ҳам бу ҳам бўлса , булардаги ният қандай бўлиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда албатта ҳалолдан топиб бой бўлиб шукур қилиб яшаш фақирликка сабр қилишдан афзал. Валлоҳу аълам!