Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рус тилидаги мақол

13:16 / 22 май | Shuhrat | 291

Ассалому алайкум! Рус тилида "Если бог что-то у тебя забирает, значит, ему естъ что датъ взамен" дейилади. Бу хақида оятлар борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Шарҳ" сурасида марҳамат қилади: 

فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا۝إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا۝ 

5. Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
6. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.
Араб тили қоидасига биноан, бир «алифлом»и бор сўз (ал-усру) икки марта такрорланса, бир нарсани ифода этар экан. Аммо «алиф-лом»и йўқ сўз (юсрон) икки марта такрор бўлса, алоҳида икки нарсани ифода этар экан.
Шу қоидадан келиб чиқиб, юқоридаги икки оятнинг умумий маъноси: «Бир қийинчиликдан сўнг икки осончилик бор», дегани бўлади. Бу маънода кўпгина ҳадиси шарифлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси мўмин кишини сабрли, қаноатли бўлишга чақиради. Қийинчилик пайтида ўзини йўқотиб қўймасликка, балки сабр билан ҳаракат қилишга ва Аллоҳ таолодан енгиллик кутишга ундайди.
Аллоҳ таоло юқоридаги оятларда Ўз Пайғамбарига берган неъматларини эслатиб бўлиб, энди шукр этишга, ибодат учун ҳаракат қилишга ва фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига рағбат қилишга ундайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat