Ассалому алайкум! Мен жуда кўп рамазон рўзасини тутмаганман, фарзни нималигини тушунмаганимдан бўлса керак. Қолганини каффоратини тутишим керак экан. Лекин мен қиш кунларида бўлса ҳам тута оламанми билмаябман. 2-гурух ногирониман сийдик тутолмайман сийдик чиқиб туради копинча, сиядиган жойимдан шланк ҳам қўйилган, буйракларим вақти вақти билан оғриб туради. Ҳозир рамазон бўлса ҳам дори қабул қилябман оғиз очгандан кейин. Бу ойда докторлар соатли қабул қилиш учун дори ёзиб берса ҳам мен фақат ифторликдан кейин ичаман (доктор шундай қилса бўлади деди). Лекин касал бўлсам ҳам муомосиз тутябман. Буйрагим оғриб турубди, лекин чидаб юрса бўлади. Саволим мен нима қиламан 60 кунни узликсиз тута олишим ёки йўқлигини билмайман. Орада мазам қочиб қолиши ҳам мумкун. Гоҳида ҳар ойда гоҳида 2-3 ойдан мазам қочишига қараб буйракларим учун муолажа оламан. Мен нима қилганим маъқул, ўзим ўзимни имкониятимни баҳолай олмаябман. Мени тоқатим кўтара олармикан билмаябман. Ёки доктордан сўрасаммикан агар 60 кун бу ҳолатда юрушим мени касалимни оғирлаштирса тутмаймикан. Ҳозирги ҳолатимда ақлим иккига ажралган, ярми сен шуни баҳона қилиб тутишдан қутулмоқчисан сен тута оласан деябди, қолган ярми Аллоҳ тоқатинг кўтармайдиган нарсага буюрмайди, Аллоҳ ўзингни ҳалок қилишингни буюрмайди дейди. Ҳуллас ҳайронман.
– Ва алайкум ассалом! Оғирлаштирса тутманг. Каффоратини пулда тўлаб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!