Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туғишган укам эмикдош синглимга уйланмоқчи

15:51 / 08.09.2013 | Odil Bek | 4027
Шайх ҳазратлари, мен гўдаклигимда онам сариқ касал билан оғриб қолганим учун холамни эмганман. Ўшанда холамнинг мендан бир ёш катта эмизикли фарзанди ёшига етмай қазо қилган экан. Табиийки, холамнинг фарзандлари билан ака-ука, ака-сингил ҳисобланаман. Шу кунларда мени бир савол қийнамоқда. Мансур исмли укам бор. Ота-онам уни уйлантириш тараддудида. Бундан хурсандман албатта. Бироқ онам унга опасининг, яъни мени эмизган аёлнинг қизини олиб бермоқчилар. Укамнинг ҳам бу никоҳга майли бордек. Оилада беш ўғилмиз. Мен ва укам Жасур уйланиб, фарзандли бўлганмиз. Онамнинг 2 та келини бўлишига қарамай, ўзимнинг жигаримдан қўймасин, сенларнинг хотинларингдан кўра қондошимнинг боласини келин қилсам менга меҳрибонроқ бўлади деяптилар. Мени еса бошим қотган. Менинг туғишган укам эмикдошлик орқали менга сингил мақомида бўлган қизга уйланиши мумкинми? "Зикр аҳлидан сўранг" номли китобларингиздан, Ислом. Уз сайтида чоп этилган "ЭМИКДОШЛИК МАСАЛАСИ" номли манбаларда эмикдошлик билан боғлик кўпгина мунозарали саволларга жавоб берилган бўлса-да, меники каби ҳолатга берилган жавобни учратмадим. Хато қилаётган бўлсам ЎЗИ кечирсин! Шайх ҳазратлари, укам менинг эмикдош синглимга, яъни холамнинг қизига уйланиши жоизми? Улар оила қуришса, никоҳлари ҳаром ёки ботил бўлиб қолмайдими? Жавобингизни интиқлик билан кутиб қолувчи мухлисингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Укангиз эмикдош бўлмаса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat