Ассалому алайкум! Мен аксарият хар куни(жуда тез-тез) уйқудан уйғонганимда ич кийимимда гуруч донасидек баъзан ундан хам кичик оқ доғни кўраман лекин эхтиломни эслолмайман. Бунда баъзан туш кўрганимни эслайман, жуда кўп холларда тушни хам эслолмайман. Ўзи сермазий одамман, ва бу доғ хам мазий эканига 90% ишончим комил. Хар гал ғусл қилаябман. Лекин тўғриси жуда машаққат бўлаябди, баъзан намоз вақти ўтиб кетаябди. "Мўминнинг меърожи" китобида ғусл бобида ғусл вожиб бўлмайдиган 4 холат берилган экан. Шунда агар уйқудан турганда намликнинг мазий эканини аниқ билса ва туш кўрганини эслай олмаса ғусл вожиб эмас дейилган экан. (Хато тушунган бўлсам узр) Шунга биноан тушни эслолмасам ғусл қилмасам бўлаверадими. Кейин қўпол бўлса хам сўрайман узр, агар ич кийимим ранги қора эмас оч рангда бўлса хеч қандай доғ кўринмайди синчиклаб қарасам хам. Шунда менда васваса бўлаяпти агар қора бўлганда кўринарди балки деб. Чунки деярли хар куни бўлади бу холат. Яна сўрамоқчи бўлганим бу холда бирор чораси борми масалан уйқудан олдин олатим учига пахта тиқиб ётсам ёки шунга ўхшаш. Ёки хар қандай холда хам ғусл вожибми?
– Ва алайкум ассалом! Мазийлигини аниқ билсангиз ғусл қилиш вожиб эмас. Валлоҳу аълам!