Ассалому алайкум! Яқинда бир инсонни кўрдим закот бериш жараёнини видеолавҳага олиб ижтимоий тармоққа жойлаган. Шу ва шунга ўхшаш ҳолатларга оз бўлса ҳам гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу ҳаракатлар закотни савобини камайтирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Камайтирмайди. Фарз ибодатларини ошкора қилишга буюрилганмиз. Шунинг учун фарз намозларини жамоатда ўқилади. Валлоҳу аълам!