Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот хисоблаш

01:55 / 01.05.2022 | Nodir Donishev | 1032

Ассалому алайкум! Мен дадам билан бир ҳовлида тураман, бизда 5 бош она бола сигир, 9 бош она бола қўй, 6 бош эчки ва битта машинамиз бор. Машинани ўзимизни шахсий эҳтиёжларимиз учун минамиз. Оилада олти кишимиз. Шу ҳолатда закот нисоби қандай ҳисобланади? Бугун масжидда имом домла хар бир мол тури алоҳида ҳисобланади ва алоҳида закот чиқарилади деди. Шу ҳолатда биз закот берамизми? Закотни қайнона ёки қайнотага бериш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шахсий эҳтиёж учун олинган машинадан закот берилмайди. Сизнинг ушбу миқдордаги чорва ҳайвонларингиз агар тижорат (сотиш) мақсадида олинган бўлса ва уларнинг умумий қиймати закот нисоби (ҳозирда 34 млн) га етса ва бир йил айлансагина закоти вожибдир. Тижорат ниятида олинмаган бўлса закоти вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat