Ассалому алайкум! Ман закот хақида малумот олишга харкат қилдим ва шуни тушундимки закот моли нисобга етганда унинг 2.5% берилар экан ва миқдори хар йили белгиланар экан. Ўтган йили мани молим нисобга етган эди, лекин ислом арконларидан яхши хабарим бўлмаганим сабабли закот бермаганман ва қайси санадалиги хам эсимда йўқ. Энди хозир ўтган йил учун молимнинг 2.5% дан закот берсам бўладими? Ва бу йил ва кейинги йиллар учун қайси санани оламан?
2. Телеграмда турли хил каналлар очилмоқда айнан қийналган инсонлар учун яни касалманд бўлиб турли хил дориларга ва турли хил жаррохлик амалиётларига маблағи етмаган инсонлар кўмак сўрашмоқда. Шу инсонларга молнинг закотини берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. Рамазонни белгилаб олсангиз ҳар йили рамазонда чиқараверасиз. Аслида салафларимиз рамазондан аввал закотларини ажратиб, фақир-мискинларнинг қўлларига топшириб қўйганлар. Улар рамазонни ўша маблағлар билан мазза қилиб ўтказишган. Бизникилар ҳам шунга одатланишганида эди, хоссатан бу йил муҳтожлар рамазонни қийналмасдан ўтказишар эди. Берувчиларга ҳам улкан савоблар ёзилар эди.
2). Билган ва таниганларингизга беринг. Закот ибодат, уни тўлиқ қилиш керак. Валлоҳу аълам!