Ассалому алайкум! Одатда таҳажжуд намозини бомдод намозидан бироз олдин ўқийман. Шу сабабли бомдод намозини вақти кириб қолади. Ўқиган таҳажжуд ва витр намозларим ўқилган ҳисобига ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Витр намози иккала ҳолатда (намоз ўқиётганда вақт чиқиши, вақт чиққач ўқиш) ҳам дуруст бўлади. Аммо уни ўз вақтида ўқимай бомдод вақти кирганидан сўнг қазо қилиб ўқиганингиз учун гуноҳкор бўласиз. Валлоҳу аълам!