Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар Аллоҳ ишингизга барака берсин! Савол:1.Мен ислом.уз телеграм каналида мана бу ҳадисни ўқиб қолдим Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса) ўқиган намози қабул бўлмайди», дедилар». «Узр нимадир?» дейилди. «Хавф ва беморлик», дедилар». Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадисда узрсиз масжидга бориб, жамоат билан намоз ўқимаслик гуноҳ ҳисобланиши, ундай одамнинг ўзи ўқиган намози қабул бўлмаслиги ҳақида сўз бормоқда. 1. Хавф. Агар инсон душман, йиртқич ҳайвон, ёнғин ёки шунга ўхшаш нарсалардан хавфу хатарда бўлса, жамоат намозига бормаса, узри мақбул. 2. Беморлик. Бемор киши ҳам маъзур ҳисобланади. Чунки у жамоат намозига боришга машаққат чекади. Ислом дини одамларга машаққат бўлишини хоҳламайди. Мазкур узрлари йўқ инсонлар, албатта жамоат намозига боришлари керак. Бормасликлари мутлақо мумкин эмас. «Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди. Мен ҳар куни ишхонада намоз ўқийман менда тепада корсатилган узрлар ёқ лекин ишхонадан чиқишнинг имкониҳам йўқ шу ишхонада ўқилган намозларим қабул бўлмайдими?2.Узр туфайли таяммум қилинган бўлса. Таяммумдан кейин бет қолини ювса таяммум кетадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадиси шарифдаги “намози қабул бўлмайди” жумласидан мурод “намози мукаммал бўлмайди, нуқсонли бўлади” деганидир.
2). Сув топа олмаганлиги сабабли таяммум қилган киши сув топиши биланоқ таяммуми кетади. Шунингдек, бошқа бирор шаръий узр туфайли таяммум қилган бўлса, ўша узри йўқолиши билан таяммуми ҳам бузилади. Валлоҳу аълам!