Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Эшитишимча Саудия Арабистонида 5 вақт намознинг фақатгина фарзини ўқиб қўйиш билан кифояланишар экан. Баъзи вақтларда чарчаб қувватимиз камайиб, намоз ўқишга ҳам мадоримиз етмай қолади. Шундай пайтларда ҳамма намозни эмас, баъзиларини суннатини ўқимасдан фақатгина фарзини ўқиб қўйса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саудияда ўзларининг мазҳаблари бўйича ўқишади. Келиши билан икки ракат, намоздан кейин икки ракат. Сизлар суннатларни ўқинглар. Жуда чарчаган пайтда майли.