Ассалому алайкум! Сахарлик қилаётганимизда ман доимо вохли ёпаман лекин ёнимиздаги биродарларимиз сахарликда азон айтилса ҳам эшитиб туриб яна ейишади ё сув ичишувради. Буларни рўзаси рўза бўладими? Тақвимдан фойдаланаётганимизда бир дақиқа бўлса ҳам ўтказивориб рўзани ёпсак қандоқ? Худди тепада келтирилган ҳолатга ўхшашми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша рўзасини қазосини тутишлари керак. Улар ҳадисда азон айтилса ҳам еб ичаверинглар деганини нотўғри тушунишибди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида иккита азон айтилган. Биринчиси таҳажжуд ўқиётганлар таҳажжудини тўхтатиб саҳалик қилиб олишлари учун бўлган. Уни Билол розияллоҳу анҳу айтганлар. Намозга эса Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу айтганлар. Ўшандай қилиб ёпган рўзаларни ҳаммасини қазосини тутишлари шарт. Валлоҳу аълам!