Ассалому алайкум! Мен рамазон рўзасининг қазоларини тутгандим. Бунда саҳарликни тугаш вақти деб масжидларда тарқатиладиган вақтга қарагандим, яни бомдод вақтига. Масалан, ўша ерда бомдод ҳозир кунларда 5:45ни кўрсатади. Лекин баъзи тақвимларда тонг дейилган бўлади унда анча аввалги вақт кўрсатилган бўлади (4:57). Оғизни беркитишда қайси бирига қараш керак эди. Агар мен саҳарликни тугатган пайт(5:45) нотўғри бўлса, тутган рўзаларим ҳукми нима бўлади. Билмасдан қилганим учун қазога ўтаверадими ёки нафл ҳисобланадими. Ёки бу вақт нафл рўза учун ҳам хато ҳисобланадими? Субҳи содиқ дейилганда қайси бири инобатга олинишини тушуна олмаяпман, ёрдамлашиб юборсангиз илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Тақвимда “тонг” деб кўрсатилган вақтдан бомдоднинг кириши назарда тутилади ва шу вақтгача оғиз ёпиш керак. Сиз “ўша ерда бомдод ҳозир кунларда 5:45ни кўрсатади” деб ёзишингиздан у бамдод намозига такбир айтиб ўқиладиган вақтга ўхшайди. Сиз “тақвимларда тонг дейилган бўлади унда анча аввалги вақт кўрсатилган бўлади (4:57)” деб ёзибсиз. Агар сиз турган минтақада ҳам шундай бўлса сизни 5:45 дан бошлаб тутган рўзаларингизнинг бирортаси ҳам рўза бўлмаган. Қайтадан тутишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!