Ассалому алайкум устоз. Бир аёл биринчи фарзандни туғгач 15 кун нифос қони кўрган ва қон тўхтаган, орадан бир неча кун ўтгач яна 7 кун қон келган (бу аёлни ҳайз одати ҳам 7 кун бўлган) етти кун қонни биринчи куни , бола туғилган куннинг 35- кунига тўғри келган.Савол: Бу аёлни нифос одати неча кун бўлади?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Кейинги бола кўришидан билинади. Агар аввалгига ўхшаш бўлса, ўша одат бўлиб қолади.