Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамнинг рисқи калта бўладими?

00:00 / 28.12.2007 | eski savollar | 2860
Ассаламу Алейкум ва Роҳматуллоҳу ва Барокатуҳу.Ҳурматли Шах ҳазратлари. Яқинда бир даврада "инсоннинг пул ишлаб топиши" ҳақида баҳс мунозара бо'либ о'тди. Шунда биродарлар фикрлари 2 тарафга бо'линди.Ҳадиси Қудсийдан - "Эй одам фарзанди, агар сенга бойлик келаётганини сезсанг, билгилки, азоб-уқубати ва жазоси нақт бо'лган гуноҳ келаётир."Даврада Бир инсоннинг пул топиши ҳақида гап бошланди. У одам пулнинг ко'п келишидан жичозларга хизмат ко'рсатиши ёмонлашиб бораётгани айтиб о'тилди. Шунда бир биродар, "У ҳозир о'зининг охират ризқини олмоқда. Эрта қарилик чог'ида о'та муҳтож одамга айланади" деб айтди. Лекин, бир биродаримиз, "Ё'қ, пул келиши бу ОЛЛОҲдан. Бу дунёда кимга қанча рисқ берилган бо'лса, шунчасини олади. Кимгадир кам, кимгадир ко'п. Лекин, у олдиндан рисқини олаётгани ё'қ" деб жавоб қайтарди.Менга бир савол туг'илди. Агар одамга берилган рисқини олдиндан олаётган бо'лса, унда ПУЛ ишлашнинг нима кераги бор? Бу гаплардан кейин, барча дунё бойлари, г'ариб бо'либ о'тар эканда деган савол ҳам туг'илади. Мен яқинда ҳорижга чиқиб, аҳволимни яхшилаб келмоқчиман. Албатта, хайрли ишлар учун. Лекин бу ҳадисдан кейин, инсон пул ишлаб топмаслиги керакми?Илтимос, шунга о'з фикрингизни билдирсангиз.Ассаламу Алейкум ва Роҳматуллоҳу ва Барокатуҳу. Оллоҳ сиздан рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ҳадиси қудсий деб келтирган маънони мен билмайман. қаердан олдганингизни айтсангиз яхши бўлар эди. Умуман, молу дунё ҳақида сизлар олиб борган тортишув диний маълумотларга эга эмас одамларнинг тушунмай, эшитган гаплари асосида хаёлига келганни гапиришидан бошқа нарса эмас. Шунинг учун бу каби масалаларни китоб ўқиб ўрганиш керак бўлади.Эътиборингизга «Руҳий тарбия» китобидан ушбу масалага оид иқтибосни келтирамиз.мол-дунёга муносабатИсломда мол-дунёнинг айни ўзи ёмонланмайди. Балки, одамнинг молу дунёга бўлган муносабатидаги маъно ёмонланади. Одам боласидаги мазкур маъно молга ҳирс қўйиш, уни ҳаромдан топиш, ҳақини адо этмаслик, ноўрин сарфлаш ёки у билан фахрланиш кабиларда акс этиши мумкин.Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида:«Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир», деган (28 – оят).Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молга ҳирс қўйиш ва мусулмон кишининг динига ҳасад қилиш қўрадаги қўйлар томон қўйиб юборилган икки оч бўридан ҳам ёмонроқдир», дедилар».Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.Молга ҳирс қўйиш оқибатида одамлар Худога бандаликдан чиқиб, молу дунёнинг бандасига айланади. Мол-дунё нимани амр қилса, шуни бажарадиган бўлиб қолишади. Мол-дунё эса, ўзига ҳирс қўйган одамни ҳеч нарсадан қайтмасликка амр этади. Оқибатда унга банда бўлган шахс барча гуноҳлар ва ёмонликлардан тап тортмайдиган бўлиб қолади.Салафи солиҳлар мол-дунё фитнасидан жуда ҳам қўрққанлар. Яҳъя ибн Муоз: «Дирҳам чаёндир. Агар унинг дамини яхши билмасанг, зинҳор олмагин. Бордию, у сени чақиб олса, заҳри ўлдиради», деди. «Унинг дами нима?» дейилди. «Унинг дами ҳалолдан топиб, ҳалолга сарфлашдир», деди.Мол-дунёнинг мадҳи:Мол-дунё дин ва дунё фойдаси учун восита бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло уни «яхшилик» деб номлаган. Одам боласининг бу дунёдаги юришининг молу дунёга боғлиқлиги ҳам бор.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эсипастларга берманг», деган (5-оят).Бу амрнинг баёнида «молларини» демасдан, «молларингизни» деб хитоб қилинишида ҳам катта ҳикмат бор. қуръони карим эсипастларнинг хусусий молларига ҳам жамоатнинг моли деб қарамоқда. Демак, мусулмонлар қўлидаги мол-мулки айни вақтда мусулмон жамоасининг ҳам мол-мулки ҳисобланади. ўша мол бекордан-бекорга совурилмаслиги учун жамоат ҳам жавобгардир. Чунки мол-мулк ҳам якка шахсларнинг, ҳам жамоаларнинг ҳаётида улкан қийматга эга. Шунинг учун ҳам уни Аллоҳ таоло ояти каримада «Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган», деб таърифлаяпти. ҳа, бу дунёда мол-мулкка Ислом шундай назар билан қарайди. ҳакийм ибн ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эдим, бердилар. Яна сўрадим, бердилар. Сўнгра яна сўровдим, яна бердилар ва: «Эй ҳаким, албатта, бу мол яхшидир, шириндир. Ким уни саховатли нафс билан олса, унга баракали бўлур. Ким уни қизғанчилик нафси билан олса, унга баракали бўлмас. Худди еб тўймайдиган ўхшайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Саъийд ибн Мусаяб: «ҳалол мол жамлашни истамайдиган шахсда яхшилик йўқ. Зотан, у ўша мол ила бошқаларга ҳожати тушмайди, силаи раҳм қилади ва унинг ҳақини беради», деган.Абу Исҳоқ Субайъий дейди: «Молиявий кенгчиликни азизларимиз динга ёрдам деб билар эдилар».Суфён Саврий: «Бизнинг замонимизда мол мўминнинг силоҳидир», деган.Хулосас қилиб айтганда, мол-дунё ҳам заҳари, ҳам тирёқи-заҳарга қарши дориси бор илонга ўхшайди. Заҳари зарарлари, тирёқи фойдаларидир.Ким унинг фойда ва зарарларини яхши билиб олса, фойдасидан манфаат олиши ва зараридан сақланиши лозим бўлади.Мол-дунёнинг фойдалариМол-дунёнинг фойдалари дунёвий ва диний бўлади.Унинг дунёвий фойдаларини ҳамма яхши билади ва шунинг учун кўпчилик ўзини унга уради.Унинг диний фойдалари уч турлидир:Биринчиси, молни ўзи учун сарф қилиш. Бунда ҳаж ва умрага ўхшаш ибодатларга ёки емоқ, ичмоқ, кийим ва маскан каби яшаш учун зарур бўлган ибодатга ёрдам берувчи нарсаларга сарфланади.Мазкур ҳожатлар қондирилмас экан, қалб дин-диёнат ва ибодат учун фориғ бўлмайди. Ибодатга етиштирадиган нарса ҳам ибодатдир. Бас, мол-дунёдан дину диёнат учун кифоя қиладиган миқдорини олиш диний фойдадир.Ортиқча эҳтиёждан ташқари бўладигани дунёнинг насибаларидан бўлади.Иккинчиси, молни бошқа кишиларга сарф қилиш.Бу тўрт қисмдан иборатдир:Садақа. Унинг фазилатлари маълум ва машҳурдир.Мурувват. Бунда молу дунёни бой-бадавлат, шарафли кишиларга зиёфат, ҳадя, ёрдам шаклида сарф қилинади. Бу ҳам диний фойдалардандир. Зотан, булар ила киши дўст ва биродарлар орттиради.Обрўни сақлаш. Бунга шоирларнинг ҳажвини даф қилиш ва эсипастларнинг айбловини қайтариб, тилини тийиш учун мол сарфлаш киради. Бу ҳам диний фойдаларга киради. Чунки бу билан ғийбатчини ғийбат гуноҳидан ман қилади ва унинг гапи келтириб чиқариши мумкин бўлган шариатга хилоф ишларнинг олди олинади.Хизматчига хизмат ҳақи сифатида бериладиган мол.Инсоннинг ҳожати тушадиган ишлар жуда кўп ва турли туман. Уларнинг барчасини ўзи қиламан деса, қўлидан келмаслиги ва вақти зое бўлиши мумкин. Шу билан бирга бу уни ҳар бир банда учун зарур бўлган фикр ва зикрдан қолдириши бор. Бас, ҳожати тушган нарсасини мутахасис одамга қилдириб унга ҳақ берган афзал. Ана ўша берилган ҳақ ҳам молнинг диний фойдаларидан ҳисобланади.Учинчиси, инсон кўпчилик фойдаси учун сарф қиладиган мол-дунё. Бунга масжид, мадраса ёки кўприк қуриш каби ишлар турли вақфлар киради.Ушбу зикр қилинганлардан ташқари молнинг тиламчилик хорлигидан, фақирлик ҳақоратидан халос бўлиш, иззатли, карамли ва виқорли бўлиш каби фойдалари ҳам бор.Мол-дунёнинг зарарлариМол-дунёнинг зарарлари ҳам диний ва дунёвий бўлади.Унинг диний зарарлари уч хилдир:1. ғолиб бўлган молу дунё ўз эгасини маъсиятларга бошлайди. Одатда инсон ўзида маъсиятга қудрат борлигини ҳис қилса, унга талпина бошлайди. Мол-дунё ҳам ўз эгасини маъсиятга чорловчи омиллардан бири ҳисобланади. қачон инсоннинг маъсиятдан умиди узилса, унга талпинмай қўяди.Маъсиятга қудрати етадиган нафсининг куйига тушса, ҳалок бўлади. Сабр қиламан деса, қийналади. Бойликнинг фитнаси камбағалликнинг фитнасидан кўра шиддатли бўлади.2. Молу дунё ўз эгасини мубоҳ нарсаларда маъийшатпарастликка чорлайди. Бора-бора маишатпарастлик унинг одатига айланиб қолади. Ундан жудо бўлишга чидай олмай қолади. Кейинроқ бу дард шубҳали нарсаларга қўл уришга мажбур қилади. Сўнг муросасозликка ва мунофиқликка ўтади. Чунки моли кўпайганнинг одами ҳам кўпаяди. Кўп билан муомала қиладиган нифоқ, адоват, ҳасад ва ғийбатдан холий бўлиши қийин. Буларнинг барчаси молни кўпайтириш учун қилинади.3. Мол-дунёнинг энг катта ва кўп тарқалган зарарларидан бири у ўз эгасини Аллоҳ таолонинг зикридан чалғитишидир.Зироатчи бойнинг фикри-хаёли деҳқонларни ишлатиш, улар хиёнатининг олдини олиш, қўшнилар билан сув талашиш, ҳосилни йиғиб олиб сотиш, солиқчиларнинг таъқибидан қутилиш каби нарсалар билан банд бўлади.Тижоратчи бой эса, божхонани алдаб ўтиш, тижорат молини авайлаб асраш, қимматроқ сотиш ва солиқчилар билан бўладиган машмашалар қуршовида бўлади.Тўпланган бойликни сақлаш ва уни бировга билдирмаслик чоралари ҳамма бойларнинг умумий машғулоти экани ҳаммага маълум. Уларнинг моллари кўпайган сари ғам-ташвишлари ҳам кўпайиб бораверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat