Ассалому алайкум! Бир танишимга зиёрат қилгани бораман десам уйда ўтириб дуо қил, зиёрат қилиш ширк эмасми дейди. Қандай қилиб ширк бўлиши мумкин?
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда баъзи зиёратгоҳларда жоҳилятдагидек ширк амаллари ҳам бўлмоқда. Аллоҳни қўйиб ўша қабр соҳибларининг номига атаб жонлиқ сўйишмоқда. Бориб қабр соҳибидан фарзанд тилашмоқда. Уларга назр-ниёзлар аташмоқда, худди Каъбани тавоф қилганидек қабрни тавоф қилаётганлар ҳам кўп. Сажда қилганлар ҳам бор. Шариатимиз у каби ишлар қилинадиган жойларга яқинлашмасликни буюради. Валлоҳу аълам!