Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пластик фоизи олиш

21:02 / 22.05.2023 | Жасурбек | 577

Ассалому алайкум! Пайнет ва компютер хизматлари билан фаолият олиб борамиз. Пайнетда нақд пул қилиб бериш хизмати бор. 1 фоиз бизга ажратади. Фоиз мижоздан олинади. 1. Бу фоизни олиш жоизми? 2. Кўп холларда мижозлар томонидан картамизга пул ташлаб беришади. Унга қўшиб 1 фоиз банк хизмати хам олиб уни шахардан банкдан 1 фоизга алмаштириб, эгасига берамиз. Шундай холлар бўладики, шу 1 фоиздан қисман бизга хам ўтиб кетади. Улардан йўл ва бошқа харажатлар учун пул талаб қилмаймиз. 2-масалада иккита савол бор. 2.1. 1 фоиздан банкдан алмаштириб беришимиз жоизми? 2.2. Бизга ўтиб кетгани пулларичи? Қишлоғимизда банкоматлар йўқлиги учун ахолига шу тарзда ёрдам берамиз. Агар ишимиз нотўғри бўлса. Бизга шу масалада қандай фаолият олиб боришимиз хақида тушунча берсангиз. Бу биз учун мухим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Картадаги пулни нақд пулга алмаштириш бу пулни пулга сотиш ҳисобланади. Бунинг эвазига ҳақ олиш дуруст эмас.

2). Картасидаги пулини нақдлаштирмоқчи бўлган кишининг картасини омонат сифатида олиб, шаҳарга бориб нақдлаштириб сўнгра қайтариб бериш эвазига хизмат ҳақи олиш мумкин. Чукни бу пулни пулга сотиш эмас.

Шу масала бўйича сайтдаги бошқа жавоблар билан ҳам танишиб чиқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat