Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамнинг намозлари

06:29 / 27.05.2020 | Ahmadjon | 1481

Ассалому алайкум! Онам шу кунларда бетоблар. Қизилўнгач охири ва ошқозонинг бошланишида грижа бор экан. Докторлар умуман эгилманг дейишябди. Онам намозни имо-ишора билан креслода ўтириб адо этишни бошладилар. Имо-ишора билан намоз ўқиш ҳақида баъзи маълумотлар билан танишгач онам намозни креслода ўтириб ўқишлари тўғри эмас шекилли деб ўйлаб қолдим. Такбири тахриа учун қиём шарт экан. Онам қиёмга қодирлар. Ва сажда қилишга ожиз бўлса қиём соқит бўларкан. Аслида онам рукуъ саждага ҳам қодирлар фақат беморликлари сабаб умуман эгилманг деябди докторлар. Бунда касаллик зиёда бўлиши мумкин. - Агар рукуъ ва саждага ҳам қодир бўлмаса, ҳудди ташаҳҳудда ўтиргани каби чап оёғини тўшаб, ўнг қадамини тик қилган ҳолда ўтиради - Имо-ишора билан намоз ўқиш тик турган ҳолда ҳам, ўтирган ҳолда ҳам дурустдир - дейилябди. Шу жойида иккиланиб қолдим. Онам қиёмга қодир бўлганликлари учун намозни бошидан охиригача тик турган ҳолда, имо-ишора билан ўқишлари керакми? Ёки рукуъ саждага эгилиб бўлмагани учун қиём соқит бўлиб ташаҳҳуддаги каби фақат ўтириб имо-ишора билан ўқишлари керакми? Маълумки намозни тўкис ўқийдиган одам саждада ерга аввал кафтларини кейин пешонасини теккизади. Бир нарсадан хабар топдимки менимча бу тўғри эмас. Аниқлаштириб олиш учун буни сизлардан сўраб олмоқчиман. Намозни имо-ишора билан ўқишда рукуъга бошни озроқ, саждага бироз кўпроқ эгилади - шу саждага бошни эгиш жараёнида, ҳудди тўкис ўқиладиган намознинг саждасида кафтини ерга қўйиш ҳолатини қўлларни ҳавода муаллақ тутган ҳолда қилишар экан. Яъни имо-ишора билан ўқилаётган намознинг ичида қўлларни кўтариб юборишади, менимча бу ортиқча ҳаракат бўлиб намозни ҳам бузса керак. Шунга нима дейсизлар? Бу нарса намозга хато етказса ўша намозлар қайта ўқиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Касаллик зиёда бўлиши аниқ бўлса, тик туриб намозни бошлаб, қолганларини ўтириб ўқийверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat