Ассалому алайкум! Бир дўстимизни номларидан савол йўлламоқчиман у киши айтадиларки: Мен онамга оқ бўлганман (яъни ахмоқлик қилиб онамга қўл кўтарганман) ва онам мени оқ қилганлар сендай болам йўқ деб эсимни танибманки ишларим юрушмайди ҳеч ҳам нимага қўл урсам ҳам ҳамма учун оёқ остиман ҳечким писанд этмайди нима қилай айтинглар онамлардан кечирим сўраганман Аллоҳдан ҳам ҳар кун тавба қилиб дуо қиламан лекин бирим ҳеч икки бўлмаяпти маслаҳат беринглар ота онага оқ бўлсанг Аллоҳ ҳам сендан воз кечаркан шу ростми ҳаётда ҳечким ман... Илтимос шу биродаримизга маслаҳат беринглар.
– Ва алайкум ассалом! Биринчи ўринда Аллоҳдан ноумидлик гуноҳларнинг энг улкани. Гуноҳкор жаннатга кириш мумкин, лекин ноумид жаннатга кирмайди. Онангизни астойдил хизматини қилсангиз албатта Аллоҳни розилигини ҳам топасиз. Унутманг, оқ бўлган ҳам тавба қилса кечирилади. Валлоҳу аълам!