Ассалома алайкум хурматли шайх хазратлари .диний илмлар иккита экан .Менга номаьлум жойи шуки "КОЛ" илми ва "ХОЛ" илми нима? Илтимос шунга жавоб беринг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
«Қол» қавлдан, яъни, сўзлашдан олинган. Бунга ўқиб, ёзиб ва гапириб ўрганиладиган илмлар киради. «Илми ҳол» қалбдаги илм бўлиб бошқача қилиб айтганда тассаввуфга нисбатан шу ибора айтилади.