Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғил-қиз фарзандларни жойини ажратиш

15:24 / 31.05.2020 | Hajiahror | 2739

Ассалому алайкум! Мени қариндошим бор. Шу хонадонда 21 ёшли киз бор, оилада энг каттаси ва у ўзини бир неча йилдан бери укаси билан бир ётоқда ухлайди. Ҳозирда укаси 11 ёш, қизни айтишича укаси жудаям унга боғланиб қолган экан ва акаси билан бир хонада хам ухлагиси кемас экан. Шу динимизга тўғри келадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри келмайди. 

عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган.
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда:
1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш.
Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим.
2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак.
Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар.
3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш.
Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин.
Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat