Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга уч йил бўлди эрим хар доим сандан норозиман дўзахисан икки дунёдаям розимасман дўзахди энг чуқур жойида куйгин илойим, кофирсан дейди. Бу гаплани жуда кўп марта айтади, манга бўлган ғазаби жуда кучли худо урсин сани худога солдим сан дўзахда ёнасан жанатга кирмесам илойим жазойини берсин диган гаплани гапиради. Қарғадим сани кўкарма хеч қачон бирин икки бўмасин дейди. Бу гаплари мани жонимга текан, хозир “бирга яшамемиз, сан билан яшамеман” деб кетиб қоганла. Нима қилишка хайронман, номозларимда эрим билан яхши яшаб кетишимизни хар доим сўреман ажрашиш ёмон нарса лекин қандей қилиб эрим билан муроса қилиб яшеман билмадим.
– Ва алайкум ассалом! Ноҳақдан ва ўринсиз айтилган қарғиш ёки дуоибадларни аҳамияти йўқ. Лекин сен билан яшамайман деганда талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушиб қолиши хавфи бор. Буни яқинингиздаги бирор аҳли илмдан аниқлаштириб олинглар. Валлоҳу аълам!