- Келинлик ва куёвликка номзодлар никоҳдан олдинги учрашув ва бошқа муносабатларда риоя қилишлари лозим бўлган нарсалар қуйидагилардан иборат:1. Икковлари бир-бирларига номаҳрам эканликларини унутмаслик.Чунки, асли маҳрам бўлмаган икки жинсдаги шахснинг никоҳдан бошқа нарса маҳрам қила олмайди. жумладан, совчилик қилиш ва унаштириш ҳам.2. Икковлари учрашганда, албатта, маҳрамларининг иштирокида учрашишлари шарт.3. Икковлари учрашганда қўл бериб кўришиш мутлақо мумкин эмас.4. Икковлари учрашганда холий қолишлари мутлақо мумкин эмас.