Ассалому алайкум! Аёл тириклигида маҳри берилмаган бўлса, вафот этгандан кейин бериладими?
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг маҳри эрнинг зиммасидаги қарз бўлиб, аёл вафот топгач меросхўрларнинг ҳаққига айланади. Хотинига маҳрини бермаган эр меросхўрлардан қарзга айланади. Валлоҳу аълам!