Ассалому алайкум! Ин шаа Аллоҳ яқинда фарзандлик бўламан. Агар фарзандим ўғил бўлса «Микоил» дeб исм қўйсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бундай исм қўйишдан шариат ман қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар, лекин фаришталар исми билан номланманглар” деганлар. Саҳоба розияллоҳу анҳумлардан тортиб шу кунгача бирор олим бундай исм билан номланмаган. Валлоҳу аълам!