Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматда хочнининг синдирилиши

12:12 / 05.06.2020 | domenus | 2190

Ассалому алайкум! Бир танишим “Қиёмат куни Исо алайҳиссалом: “Мени шу хочга нима алоқам бор?” - деб хочни уриб синдиради” маъносида сўзлади. Шу ҳақда бирор маълумот борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиёматга яқин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақ деб иймон келтирамиз. Бу маънодаги ҳадислар мутавотир даражасига етган. У киши насоролар ўйлашганидек хочга михлаб ўлдирилган эмаслар, тирик ҳолида осмонга кўтарилганлар. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади: 

 وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُواْ فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا۝ 

157. «Биз Аллоҳнинг расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», – деганлари учун. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам. Лекин уларга шундай туюлди. У ҳақда ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шакдадирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни аниқ ўлдирмаганлар.
Қиёматга яқин қайтиб тушганларида хочни синдиришлари тўғрисида ҳадис келган. 

عَنِ ابْنِ الْمُسَيَّبِ أَنَّهُ سَمِعَ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ حَكَمًا مُقْسِطًا فَيَكْسِرَ الصَّلِيبَ، وَيَقْتُلَ الْخِنْزِيرَ، وَيَضَعَ الْجِزْيَةَ، وَيَفِيضَ الْمَالُ حَتَّى لَا يَقْبَلَهُ أَحَدٌ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яқинда орангизга Ибн Марям адолатли ҳакам бўлиб тушиб, хочни синдиради, чўчқани ўлдиради ва жизяни бекор қилади. Мол-дунё ошиб-тошиб кетади, ҳаттоки ҳеч ким уни қабул қилмай қўяди», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat