Ассалому алайкум! Ишим сабабли Самарқандда яшайман шаҳар ичида таксилар 5000 сўмга юради. Бугун битта ҳолат бўлди битта ака тўхтади миндим минганимдан кейин 7000 минг деди кун совуқ бўлганидан кейин мошинадан тушгим келмади майли дедим манзилга етиб бордик ва мен 10000 минг бердим ва у майда йўқ деди мен индамадим кейин нима қиламиз деди мен қайтимини беринг дедим у сенда майда йўқми деди мен табиийки йўқ дедим чунки майда олиб юрмайман кейин ма деб 5000 бериб мошинани жаҳл билан ҳайдаб кетди енди кўнгил ҳижр бўлаяпти бу вазиаятда қанақа йўл тутишим керак еди ва агарда мен хато қилган бўлсам масжидга уни номидан 2000 эҳсон қилсам гуноҳимдан кечириламанми?
– Ва алайкум ассалом! Дарров бориб яқин атрофдаги дўкондан пулни майдалаб келиш керак эди. Ўша одамни топиб, ҳақини қайтаринг. Валлоҳу аълам!